5 декабрь — Бутунжаҳон тупроқ куни
05.
12. 2022
14:49
2961
News

Тупроқ экотизимнинг асосий таркибий қисмларидан бири бўлиб, одамлар ҳамда флора ва фауна олами учун яшашни таъминлайди. Шунингдек, биологик хилма-хилликни сақлайди, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда, ноқулай иқлим омиллари шароитида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда катта ўрин тутади.

Маълумотларга кўра, ҳозирга келиб глобал ер ресурсларининг 40 фоизга яқини таназзулга учраган. Инсониятнинг ерга таъсири шу қадар кенгайиб боряптики, натижада ер ўзининг муҳим функцияларини бажаришдан тўхтаб, яроқсиз ҳолга келиб қолмоқда.  

2002 йилда Халқаро тупроқшунослик иттифоқи томонидан сайёрамизда тупроқни сақлаш ва асарб-авайлашга жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини қаратиш мақсадида ташаббус илгари сурилди. Ушбу ташаббус  Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти томонидан қўллаб-қувватлангач, 2013 йил БМТ Бош Ассамблеяси 5 декабрни Бутунжаҳон тупроқ куни деб эълон қилди.

Ўзбекистонда ҳам тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори атроф-муҳитнинг барқарор фаолиятини таъминлаш, табиий экологик тизимларни муҳофаза қилиш, тупроқлардан самарали ва эҳтиёткорлик билан фойдаланиш, уларнинг сифати ва унумдорлигини сақлаш ҳамда тупроқларни салбий таъсирлардан ҳимоя қилишга хизмат қилмоқда.

Useful resources