Давлат экология қўмитасида “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди
15.
11. 2022
15:53
2620
News

  Учрашувда Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов мамлакатимизда маиший чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар жараёнида халқаро лойиҳаларни жалб қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб, Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш” лойиҳаси бу борадаги амалий ишлардан бири саналишини қайд этди. 

 Мазкур лойиҳа доирасида 300 та 12 метр куб. ҳажмли чиқинди ташиш техникасини харид қилиш бўйича эълон қилинган тендерда «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ ғолиб деб топилган эди. Айни пайтда корхона томонидан имзоланган шартномага мувофиқ ҳамкорликдаги ишлар бошланган.

Учрашувда ушбу лойиҳани самарали амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Useful resources