Давлат экология қўмитасида 21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган муносабати билан "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
21.
10. 2022
18:49
3180
Spirituality and enlightenment

"Ўзбек тили — миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли" мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзолари, тилшунос олимлар иштирок этиб, ўзбек тилининг имкониятлари, тарихи, бугунги кунда қраатилаётган эътибор ҳақида сўз юритишди.

Таъкидланганидек, тил ҳар бир миллат маданиятининг ўзагидир. Шу сабабли ҳам тилнинг сақланиши халқ тараққиёти ва келажагини белгилайди. Тил халқни бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, аньаналарини сақлайди.  

Тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамиша долзарб маънавий бурчимиз бўлиб қолишига эътибор қаратилди.

Тадбирда  она тилимизни улуғловчи шеърлар ўқилди.

Useful resources