Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш лойиҳаси бўйича маълумот
10.
10. 2022
17:06
5097
News

1. Кириш

1. Бу 3903-УЗБ кредити: Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш (лойиҳа)нинг 2021-йил декабригача бўлган давр учун биринчи ярим йиллик атроф-муҳит мониторинги ҳисоботи

2. Лойиҳанинг тавсифи

2. Лойиҳа шаҳар ҳудудларини, шу жумладан қишлоқларни ободонлаштириш ва ривожлантириш бўйича масъул бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (ҳокимликлар) зиммасига ўтказилган қаттиқ маиший чиқиндиларни утилизатция қилиш бўйича масъулиятни оширади. Ушбу ҳокимликлар фаолиятида жиддий камчиликлар, жумладан, меҳнат унумдорлигининг пастлиги, ходимларнинг масъулияти ва малакасининг сустлиги кузатилди, бу эса кейинчалик бутун мамлакат бўйлаб қаттиқ маиший чиқиндилар тармоғининг тизимли равишда таназзулга учрашига олиб келди. 2014-йилда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ хизматлар қамрови Ўзбекистонда атига 20 фоизни ташкил қиларди ва асосан пойтахт Тошкент шаҳри ва унинг чекка ҳудудларида амалга ошириларди. Қаттиқ чиқиндилар одатда очиқ полигонларга олиб чиқиларди, бу эрда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича деярли ҳеч қандай чоралар кўрилмасди: қайта ишлаш чекланган ва аҳолининг хабардорлиги паст даражада. 2014-йилдан бошлаб ҳукумат ушбу муаммоларни кенг кўламли тармоқ ислоҳотлари кўринишида ҳал қилиш орқали бевосита жавоб берди: тармоқлараро мулоқот, иш олиб бориш сиёсатини ислоҳ қилиш, қонунчиликни қабул қилиш, сектор институтларини қайта ташкил этиш ва мустаҳкамлаш, жисмоний инфратузилмага инвестициялар ва хусусий секторни жалб қилиш. Осиё тараққиёт банки кўмагида ҳукумат 2019-йил апрел ойида “Барқарор КТ бўйича Миллий стратегия”ни ишлаб чиқди. Ушбу стратегиянинг ҳаракат режаларидан бирини амалга ошириш мақсадида ҳукумат Осиё тараққиёт банкидан қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва утилизатция қилиш тизимини такомиллаштириш ва кенгайтиришни сўради, ҳукуматнинг ўзи эса полигонлар ҳолатини яхшилашда давом этади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш дастлаб 2020 йилдан 2024 йилгача кўзда тутилган, шу билан бирга амалга оширишда бироз кечикишлар кузатилган (Лойиҳа 2021 йил 28 январда кучга кирди ва 2021 йил 31 декабр ҳолатига кўра қурилиш ишлари бўйича шартнома тузилмаган).

3. Лойиҳа Ҳукуматга қуйидагиларда ёрдам беради:

  1. махсус меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш орқали қаттиқ маиший чиқиндиларни секторидаги меъёрий-ҳуқуқий базани янгилаш;
  2. Республика ихтисослаштирилган санитария тозалаш корхоналари уюшмаси ва “Тоза ҳудуд”нинг институционал салоҳиятини ва барқарорлигини ошириш;
  3. экологик таълим, хабардорлик ва ахборотни тарқатишни ривожлантириш ва амалга ошириш;
  4. Тоза Ҳудуд активлари базасини мустаҳкамлаш ва чиқиндиларни йиғиш махсус транспорт воситалари, ускуналари ва жисмоний инфратузилма билан таъминлаш орқали чиқинди йиғиш хизматларини яхшилаш;
  5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг атроф-муҳитни таҳлил қилиш соҳасидаги салоҳиятини ошириш

2.3 Лойиҳа натижаси

6. Лойиҳа қуйидаги натижаларга эришишга қаратилган:

Натижа 1: Стратегияда кўрсатилганидек, давлатга аниқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш орқали қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш секторидаги меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш. Бу қуйидагиларни ўз ичига олади:

  1. чиқиндиларни баҳолаш протоколларини ишлаб чиқиш, шунингдек, чиқиндиларни ташиш ва утилизатция қилиш қоидалари ва шартларини мустаҳкамлаш орқали қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш соҳасида иш сифатини ошириш;
  2. давлат ҳисобдорлиги ва тарифларни белгилаш методологиясини такомиллаштириш;
  3. давлат-хусусий шериклик учун қулай муҳитни янада рағбатлантириш;
  4. қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш секторида натижаларга асосланган бошқарув тизимини (жумладан, асосий самарадорлик кўрсаткичларини) яратиш

Натижа 2: Республика ихтисослаштирилган санитария тозалаш корхоналари уюшмаси ва Тоза Ҳудуд салоҳиятини мустаҳкамлаш, шу жумладан:

  1. бизнесни қайта ташкил этиш режасини (Тоза худуд) ва “Тоза худуд”ни активлар ва қаттиқ маиший чиқиндиларни утилизатция қилиш бўйича ҳудудий зоналар учун масъул бўлган интеграциялашган бошқарув компанияларига айлантириш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш;
  2. Республика ихтисослаштирилган санитария тозалаш корхоналари уюшмаси секторнинг давлат ва хусусий операторлари ўртасида техник алоқани амалга ошириши мумкин бўлган тарзда ўзгартириш;
  3. натижаларга асосланган иш тамойилларини амалга ошириш, шу жумладан сектордаги асосий самарадорлик кўрсаткичлари ва самарадорлик кўрсаткичларининг қиёсий таҳлили;
  4. активларни бошқариш, ҳисоб-китоблар, абонентлар билан муносабатлар ва очиқ ҳисоботлар учун бошқарув ахборот тизимларини такомиллаштириш;
  5. Тоза Ҳудуд корхонасининг асосий штатдаги ходимларини коммунал хизматларни бошқариш, молиявий бошқарув ва операцион ва техник хизмат кўрсатиш самарадорлиги соҳаларида профессионал аккредитациядан ўтказиш орқали хизматлар кўрсатиш барқарорлигини мустаҳкамлаш;
  6. давлат-хусусий шериклик ишини илғор халқаро тажрибаларга мувофиқ оптималлаштириш;

бутун мамлакат бўйлаб «3R» тамойилларига мувофиқ жамоатчиликни хабардор қилиш ва хулқ-атворнинг ўзгариши доирасида тадбирлар. (КАМАЙТИРИШ/ҚАЙТА ФОЙДАЛАНИШ/ҚАЙТА ИШЛАТИШ).

Натижа 3: Имкониятларни ривожлантириш, лаборатория жиҳозлари ва транспорт воситаларини молиялаштириш орқали Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг атроф-муҳит мониторинги салоҳиятини яхшилаш.

Натижа 4: Туман марказлари, шаҳар атрофи ва қишлоқ ҳудудларида қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш ва вақтинча утилизатция қилиш хизматларини такомиллаштириш:

  1. чиқиндиларни йиғиш ва утилизатция қилиш учун 300 дона транспорт воситалари – чиқинди ташиш техникалари билан таъминланган ҳолда “Тоза ҳудуд” эксплуатация фондини ташкил этиш (сиғими 12 м3), 6000 дона чиқинди контейнери (сиғими 1,1 м3), 13 дона экскаватор, 13 дона трактор (тиркамали) ва 13 дона фавқулодда вазиятларда техник хизмат кўрсатиш транспорт воситалари

Натижа 5: Автотранспорт воситалари ва жиҳозларга узлуксиз техник хизмат кўрсатиш учун 13 дона ҳудудий автоуловларга техник хизмат кўрсатиш марказларини (сервис марказларини) қуриш.

2.4 Лойиҳанинг тавсифи ва режалаштирилган фаолиятлар

7. Республиканинг шаҳар ва қишлоқларида инфратузилма ва хизматларни модернизация қилган ҳолда такомиллаштирилган маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини яратиш умумий мақсаддан иборат. Лойиҳа халқаро стандартларга жавоб берадиган қаттиқ маиший чиқиндилар соҳасида иш сифатини ошириш, чиқинди ва контейнер ташувчи махсус транспорт воситалари паркини харид қилиш имконини беради. Бу чиқиндиларни бошқариш соҳасида салоҳиятни оширади ва қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш бўйича миллий стратегияни ишлаб чиқишга ҳисса қўшади.

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати лойиҳани молиялаштириш учун Осиё тараққиёт банкининг оддий капитал ресурсларидан 60 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит сўради. Ҳукумат солиқ ва йиғимлардан озод қилиш учун 52 миллион АҚШ доллари миқдорида қарама-қарши маблағни тақдим этади. Лойиҳанинг умумий тахминий қиймати 112 миллион АҚШ долларини ташкил этади, шу жумладан нарх ва жисмоний кутилмаган харажатлар, солиқлар ва йиғимлар ҳамда молиявий тўловлар. Ўзбекистон Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси орқали кредитнинг биринчи қисмидан “Тоза худуд”нинг моддий-техник базасини чиқиндиларни йиғиш ва утилизатция қилиш учун чиқинди ташиш махсус транспорт воситалари, чиқинди сақлаш контейнерлари, экскаваторлар, тиркама ва тракторлар, фавқулодда вазиятларда техник хизмат кўрсатиш транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш марказлари (сервис марказлари) билан таъминлаш учун фойдаланилади.

9. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 2025-йилгача “Тоза ҳудуд” ҳудудий бўлинмалари 1-жадвалда кўрсатилган қуйидаги бандлар билан таъминланади.

1-жадвал. “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш” лойиҳаси доирасида махсус жиҳозлар, чиқиндилар учун контейнерлар, тест (синов) лабораториялари ва мобил лабораториялар учун ускуналар харид қилиш

 

Лойиҳа доирасида тақдим этилган махсус транспорт воситалари ва жиҳозлар

Минтақанинг номи

Чиқиндиларни йиғиш ва утилизатция қилиш транспорт воситалари (хажми 12 м3)

Чиқинди контейнерлари (сиғими 1,1 м3)

Экскаваторлар

Тиркамали тракторлар

Фавқулодда таъмирлаш махсус техникалар

 Транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш марказларини қуриш

Махсус транспорт воситалари ва Мобил лабораториялар

Қорақалпоғистон Республикаси

18

360

1

1

1

1

 

Андижон вилояти

34

680

1

1

1

1

1

Бухоро вилояти

38

760

1

1

1

1

1

Жиззах вилояти

31

620

1

1

1

1

1

Қашқадарё вилояти

29

580

1

1

1

1

1

Навоий вилояти

9

180

1

1

1

1

1

Наманган вилояти

17

340

1

1

1

1

1

Самарқанд вилояти

32

640

1

1

1

1

 

Сурхондарё вилояти

17

340

1

1

1

1

1

Сирдарё вилояти

8

160

1

1

1

1

 

Тошкент вилояти

25

500

1

1

1

1

 

Фарғона вилояти

29

580

1

1

1

1

 

Хоразм вилояти

13

260

1

1

1

1

1

Жами:

300

6000

13

13

13

13

8

 

1-расм. Лойиҳа ҳудуди

2.5 Лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи ташкилотлар

10. Лойиҳанинг ижрочи агентлиги Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Раиси бошчилигида Идоралараро кенгаш тузилади, унинг таркибига Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вакиллари киради. Идоралараро кенгаш лойиҳа билан боғлиқ масалалар бўйича стратегик йўл-йўриқ ва назоратни амалга оширади, жумладан:

  1. секторни ислоҳ қилишнинг асосий босқичлари бўйича маслаҳатлар бериш;
  2. секторни ислоҳ қилиш бўйича “йўл харитаси” амалга ошириш ва лойиҳанинг бориши бўйича йиллик ва чораклик ҳисоботларни кўриб чиқиш;
  3. маслаҳат бериш ёки лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш учун зарур бўлган стратегик қарорларни қабул қилиш. Республика ихтисослаштирилган санитария тозалаш корхоналари уюшмаси лойиҳани амалга оширувчи агентлик вазифасини бажаради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3857-сон қарорига (2018-йил) мувофиқ, консултантларни танлаш ҳамда товарлар ва қурилиш ишларини харид қилиш масалаларини кўриб чиқадиган ва тасдиқлайдиган, таркибига Тендер комиссияси ташкил этилади. Республика ихтисослаштирилган санитария тозалаш корхоналари уюшмаси, ижрочи агентлик ва тегишли вазирлик ва идоралар.

2-расм. Лойиҳани бошқариш гуруҳининг ташкилий тузилмаси

 

 

Лойиҳа манфаатдор томонларнинг номи

Ходимларнинг ФИО ва лавозими

Лойиҳани бошқариш гуруҳи (ЛБГ)
эл. почта:
uzsswmproject@gmail.com
Тел: +998712070770
(1044#)
корхона манзили:

Тошкент ш., Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 7а уй

Ҳамидов Жасур

Лавозими: ЛГБ раҳбари

Абдуалимова Нилуфар

Лавозим: Молияларни бошқариш бўйича мутахассис

Турсунов Джамшид

Лавозими: Мониторинг ва баҳолаш бўйича мутахассис

Сафаров Рашид

Лавозим: Экология ва атроф-муҳит бўйича мутахассис

Таджидинов Сардор

Лавозим: Харидлар бўйича мутахассис

 

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Осиё тараққиёт банки учун Лойиҳа бошқариш гуруҳи  томонидан тайёрланган

 

Useful resources