Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан учрашув ўтказди.
19.
09. 2022
15:47
2979
News
Учрашувда кейинги йилларда Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда чиқиндилар соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилиб, ҳамкорликдаги лойиҳалар муҳокама қилинди.
Хусусан, учрашув давомида томонлар жорий йилнинг 25 март куни имзоланган “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ва янги полигонлар қуриш” лойиҳаси юзасидан ўзаро фикр алмашдилар ҳамда галдаги вазифаларни белгилаб олдилар.
Давлат экология қўмитаси Матбуот хизмати