Расмий муносабат
06.
09. 2022
11:10
3273
Spirituality and enlightenment

Ижтимоий тармоқларда Экология қўмитаси тизимида фаолият юритаётган инспекторлар туширган жарима маблағини 15 фоизи рағбат сифатида берилмаётгани юзасидан эълон қилинган мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Давлат экология қўмитаси ходимлари  меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда  бюджет ташкилотлари ходимларини мукофотлаш ҳамда моддий рағбатлантириш тўловларини ажратишнинг тартиби ва қўшимча меҳнат кафолатлари жамоа шартномалари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланганиши қайд этилган. Мазкур қоидаларга асосан моддий ёрдам кўрсатиш ва бошқа турдаги ижтимоий қўллаб-қувватлаш Жамғарманинг молиявий имкониятларидан келиб чиқиб амалга оширилмоқда. 

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмалари ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳодимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган умумий харажатлардан 2020 йилда 38 фоизи, 2021 йилда 55 фоизи,  2022 йил январь-июль ойларида 52 фоизини ташкил этди.

Мазкур харажатларнинг асосий қисми ходимларнинг озиқ-овқат ва йўл харажатлари учун компенсация тўловлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш учун моддий ёрдам, хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган юқори малакали, ташаббускор ходимларга шахсий устамалар, байрам кунлари учун мукофотлар, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳолатларини аниқлаган ходимларга юридик ва жисмоний шахслардан ундирилган жарима ва зарарни қоплашдан тушган пул маблағлари суммасининг 15 фоизи миқдорида мукофот пулига ажратилди.

Давлат экология қўмитаси Матбуот хизмати

Useful resources