Диққат, эълон! Давлат экология қўмитаси “Геоахборот маълумотлар базасида Тошкент вилояти ҳудудида фаолият олиб бораётган саноат корхоналари тасарруфида бўлган саноат чиқиндиларини кўмиш жойларига тегишли майдонли фазовий қатлам яратиш” лойиҳаси бўйича танлов эълон қилади.
22.
08. 2022
17:52
3288
Tender

  Давлат экология қўмитаси “Геоахборот маълумотлар базасида Тошкент вилояти ҳудудида фаолият олиб бораётган саноат корхоналари тасарруфида бўлган саноат чиқиндиларини кўмиш жойларига тегишли майдонли фазовий қатлам яратиш” лойиҳаси бўйича танлов эълон қилади.

Лойиҳанинг асосий мақсади Давлат кадастрлари ягона тизимининг талабларига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳудудида фаолият олиб борувчи корхона ва ташкилотлар  тасарруфида бўлган саноат  чиқиндиларини кўмиш ва утилизация қилиш жойларининг аниқ чегара ҳудудларини ва санитария-ҳимоя минтақаларини белгилаш ва ягона маълумотлар базасини яратиш ҳисобланади.

Танловда талабгорлар Тошкент вилояти ҳудудида фаолият олиб борувчи корхона  ва ташкилотлар тасарруфида бўлган жами 23 та (майдони 4,1 минг га) саноат чиқиндиларини кўмиш ва утилизация қилиш жойлари учун ажратилган ер майдонларининг контурларига (периметри) тегишли географик координаталарини аниқлаш ҳамда уларнинг санитария-муҳофаза минтақаларини белгилаш асосида, географик ахборот тизимида саноат чиқиндиларини кўмиш жойларига тегишли маълумотлар базасини яратиш юзасидан тижорат таклифини тақдим этишлари талаб этилади.

Тижорат таклифларига асосан лойиҳани амалга ошириш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржасида танлов савдолари бўйича эълон берилади. 

Ариза муддати: 22-26.08.2022 йил

Мурожаат учун телефон: +998946038953

Useful resources