Тошкент вилоятида ноёб ўсимлик тури топилди
29.
07. 2022
02:31
3682
News

   Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти Камёб ўсимликлар турлари кадастри ва мониторинги лабораторияси илмий ходимлари Тошкент вилояти флорасининг кадастрини тузиш лойиҳаси учун дала тадқиқотларини олиб бормоқда. Тошкент вилоятида ўсувчи камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ноёб ўсимлик турларининг (Nanophyton botschantzevii, Hedysarum drobovii, Kamelinia tianschanica) мониторинги амалга оширилди.

Тадқиқотлар давомида DNK учун намуналар, ўсимлик уруғлари ва тирик ўсимлик намуналари, ўрганилаётган ҳудудлардан гербарий намуналари олиб келинди. Эътиборлиси ҳудудда ўсувчи камёб ва йўқолиб бораётган ўсимлик турлари борлиги аниқланди. Жумладан, “Tulipa Borszczowii Baker” турининг Тошкент вилояти Далварзин чўлидан илк бор сенопопуляцияси топилди.

Лаборатория илмий ходимлари томонидан йиғилган маълумотлар Тошкент вилояти флорасининг кадастрини юритишда ишлатилади. Камёб турларнинг ҳолатини мунтазам равишда мониторинг қилиш ва Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби” нинг янги нашрларини тайёрлашда кенг фойдаланилади.

Манба: ЎзА 

Useful resources