2022 йил 8 июнь куни Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сунджин Пак бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
08.
06. 2022
17:58
3380
News

  Учрашувда Давлат экология қўмитаси ва KOICA агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, мутахассисларнинг малакасини ошириш, экология соҳасида стипендия ажратиш ва илмий ишлар олиб бориш, IT соҳасида экспертлар жалб қилиш, стартап лойиҳаларни жорий этиш, инновациялар киритиш масалалари кўриб чиқилди. 

Ҳаво, сув сифатини таҳлил қилиш бўйича Корея технологиялари ва методологияларини жорий этиш,  қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш масалалари долзарблиги қайд этилди.

KOICA агентлиги томонидан GGGI лойиҳасини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш ишларида кўмак берилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Useful resources