2022 йил 3 июнь куни Давлат экология қўмитаси вакиллари ва Сент-Луисдаги Вашингтон университети профессори Дж.Тёрнер ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
03.
06. 2022
17:04
2768
News

Учрашув давомида Ўзбекистонда ҳаво сифатини яхшилаш, автоматлаштирилган мониторинг тизимларни жорий этиш ва Ҳавони узоқ масофаларгача трансчегаравий ифлосланиши тўғрисидаги конвенцияга қўшилиши йўналишларида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар замонавий геоинформацион тизим (ГИС-технология)лардан фойдаланган ҳолда ҳаво сифатини баҳолаш, майда дисперсли заррачалар (РМ2.5, РМ10)ни аниқлаш, қўшма илмий-тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда бу йўналишда ходимлар малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни ўрнатиш имкониятларини кўриб чиқишга келишиб олдилар.

Useful resources