Бугун шунингдек,  Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска билан ҳам учрашув ўтказди.
26.
05. 2022
09:22
3062
News

Музокаралар давомида томонлар Давлат экология қўмитаси ва БМТ Тараққиёт дастури ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш каби масалаларни муҳокама қилдилар ҳамда Оролбўйи минтақасида янги ташаббусларни ишлаб чиқиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига БМТ томонининг кўмагини жалб қилиш юзасидан ўзаро фикр алмашишди.

Учрашув якунига кўра, янги қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ва ҳамкорликнинг бошқа йўналишларини муҳокама қилишга бағишланган музокараларни давом эттиришга келишилди.

Useful resources