Жорий йилнинг 16-27 май кунлари мамлакатимизда Жаҳон банкининг қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш сектори учун баҳолаш миссияси бошланди.
16.
05. 2022
16:55
2642
News

  Бугун, яъни 16 май куни ушбу Миссия Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари И.Боқижонов бошчилигидаги вакиллар билан учрашди.

  Учрашув давомида томонлар вазирлик ва маҳаллий бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш соҳасида лойиҳалар амалга ошираётган ва фаолият юритиб келаётган халқаро молия институтлари ва халқаро ташкилотлар, хусусий сектор вакиллари билан учрашувларни шунингдек, маиший чиқиндилар полигонларида ўтказиладиган тадбирларни  ўз ичига олган Миссия дастури билан танишдилар. 

  Миссия якунлари бўйича Давлат экология қўмитаси ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вакиллари билан келгусидаги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш учун якуний йиғилиш ташкил этиш режалаштирилган.

Useful resources