Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Давлат экологик экспертизаси маркази ҳамда “UzAssystem” қўшма корхонаси ҳамкорлигида “Ўзбекистоннинг маҳаллий экологик стандартларини модернизация қилиш” мавзусида семинар-тренинг ташкил қилинди.
11.
05. 2022
16:18
3710
International cooperation

  Семинарнинг очилишида Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Казбеков иштирок этиб, мамлакатимизда атроф-муҳит муҳофазаси борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида халқаро талаблар даражасида иш олиб бориш ҳам давр талаби эканини таъкидлади.

  Семинар давомида атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш жараёнида қўлланилиб келинаётган экологик стандартлар ва меъёрий услубий ҳужжатлар, стандартларни халқаро тажрибалар асосида қайта кўриб чиқиш, уларни жаҳон талабларига мослаштириш таклифлари кўриб чиқилмоқда.    

  Шулар билан бир қаторда, кун тартибидан давлат экологик экспертизасини халқаро стандартларга ўтказиш, стратегик экологик баҳолаш яшил иқтисодиёт ва чиқиндиларни барқарор бошқариш каби соҳаларда биргаликда яқиндан ҳамкорлик қилиш масалалари ўрин олган.

  Маълумот учун: “UzAssystem” қўшма корхонаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шамол, қуёш ва гидроэнергетика, углерод миқдори паст бўлган электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамда экологик нормативлар ишлаб чиқиш соҳаларида фаолият олиб боради.

Семинар ўз ишини давом эттирмоқда.

Useful resources