Учрашувда БМТнинг Ўзбекистондаги тузилмалари билан манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ва экологик ислоҳотларнинг қўллаб-қувватланишига ишонч билдирилган ҳолда жорий йилнинг 18 март куни “Шаҳарларда дарахтлар” глобал ташаббуси доирасида илмий-амалий семинардаги фаол иштироки учун миннатдорчилик билдирилди.
Жорий йилнинг 30 март санасида Глобал яшил ўсиш институтининг (GGGI) Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда БМТ Ўзбекистондаги Доимий координатори офиси ўртасида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга кўмаклашиш бўйича қўшма декларация имзоланганлиги юқори баҳоланди.
Учрашув давомида БМТ ва мазкур тузилманинг ихтисослашган идоралари билан “яшил” шаҳарлар, иқлим ўзгаришига мослашиш, атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш, биохилмахиллик каби соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар ҳам алмашилди.