Қашқадарё вилояти Экология бошқармасида маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида санитар-тозалаш хизматларни кўрсатиш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳалари битимларини имзолашга бағишланган тадбир ташкил қилинди
25.
04. 2022
17:49
2723
News


   Тадбирда Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари И.Боқижонов иштирок этиб, бугунги кунда мамлакатимизда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини ошириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, давлат-хусусий шериклик лойиҳаси ҳам бу борадаги муҳим ишлардан бири эканини таъкидлади.

   Тадбир давомида Яккабоғ, Китоб, Қамаши, Деҳқонобод туманлари ва Шаҳрисабз шаҳри бўйича санитар-тозалаш хизматлари кўрсатиш бўйича давлат-хусусий лойиҳаларининг битимлари имзоланди.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

Useful resources