22 апрель - Бутунжаҳон Ер куни
24.
04. 2022
03:15
2647
Spirituality and enlightenment

22-апрель - Бутунжаҳон Ер куни муносабати билан Иштихон тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими давлат инспекторлари томонидан Иштихон туманида жойлашган “Баркамол авлод” болалар мактаби ўқувчилари ўртасида Бутунжаҳон Ер кунига бағишланган давра суҳбати олиб борилди. Ушбу учрашув давомида ёшларга Ер бизнинг уйимиз, ундаги барча ажойиботлар инсониятга хизмат қилиши, ҳозирги ва келажак авлодларнинг ҳар томонлама, айниқса, экологик эҳтиёжлари ўртасидаги мувозанатга эришиши учун Она табиат ва Она Ер сайёраси билан уйғунликни таъминлаши зарурлиги тўғрисида ҳамда атроф-муҳитни ифлослантирмаслик, чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташламаслик, сувга ҳар хил турдаги чиқиндиларни улоқтирмаслик, дарахтларни кесмаслик, борасида ҳам атрофлича тушунтириш ишлари олиб борилди.


 
Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

Useful resources