21 апрел куни Давлат экология қўмитасида Финляндиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси И. Ряйсянен билан учрашув ташкил этилди
21.
04. 2022
19:43
3597
International cooperation

Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Казбеков элчини янги лавозим билан табриклаб, Ўзбекистон-Финляндия ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлидаги масъулиятли ишига муваффақият тилади ҳамда экология ва атроф-муҳит соҳасида ҳам ҳамкорликни янада самарали йўлга қўйишига ишонч билдирди.

Финляндиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси И. Ряйсянен  самимий табрик учун миннатдорлик билдириб, ҳар икки давлат ўртасида олиб борилаётган ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Таъкидланишича,  Давлат экология қўмитаси ва Финляндия томонидан чиқиндилар билан боғлиқ ишларни бажариш бўйича яқин ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш стратегиясига мувофиқ республиканинг тегишли ҳудудларида қаттиқ маиший маиший чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилмоқда. 

Ўзаро мулоқотлар давомида меҳмонларга мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ва изчил чора-тадбирлар, хусусан, экология масалалари ҳам устувор бўлган Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси қабул қилингани, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган концепциялар, стратегиялар, Оролбўйида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.

Учрашув давомида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар ҳам алмашилди. Хусусан, Финляндия томони ушбу мамлакатнинг чиқиндиларни бошқариш бўйича тажрибасини ўрганиш учун Қўмита  делегациясининг ўқув ташрифини ташкил этишни кўриб чиқишни таклиф қилди.

Томонлар, шунингдек, Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида Финляндиянинг етакчи университетларидан бирининг филиалини очиш, малакали мутахассислар тайёрлаш имкониятларини ҳам муҳокама қилдилар.

 

Useful resources