БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг Барқарор ривожланиш бўйича Минтақавий Форуми
13.
04. 2022
09:56
4326
News

   7 апрель куни БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг Барқарор ривожланиш бўйича Минтақавий Форуми доирасида “Қуруқлик экотизимларини ҳимоялаш ва тиклаш” мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси номидан Давлат экология қўмитаси вакили иштирок этди.

   Давра суҳбатида экотизим ҳизматларини тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш орқали биохилма-хилликни сақлаш ҳамда барқарор фойдаланишда Ўзбекистон тажрибаси тақдим этилди.

   Шу билан бирга Ўзбекистон Ҳукумати томонидан биохилма-хилликни сақлаш ва ундан барқарор фойдаланишни таъминлаш учун 2029 йилгача стратегик мақсадлар белгиланганлиги хусусан, биохилма-хилликни сақлаш ва ундан барқарор фойдаланишда барқарор молиялаштириш механизмларини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган саъй-харакатлари қайд этиб ўтилди.

Useful resources