Давлат Экология қўмитаси Жамоатчилик кенгаши аъзолари кўчат экишда иштирок этишди
11.
04. 2022
10:19
3011
News

   Тошкент вилоятининг Пискент туманидаги «Дўнқўрғон» маҳалла фуқаролар йиғинида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат Экология қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва Экологик партия фаоллари иштирокида кўчат экиш акцияси ўтказилди.

   Тадбир давомида 200 туп манзарали ва 500 та терак қаламчалари ерга қадалди ва шу ернинг ўзида «Ёшлар парламенти боғи»ни ташкил этиш учун дастлабки қадам қўйилди.

   Жамоатчилик кенгаши Тошкент вилоят ўрмон хўжалигининг «Дўнқўрғон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги кўчатхонаси захираси, экиш учун етказиб берилаётган кўчатлар ҳолати билан атрофлича танишди.

 

Useful resources