Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги “Бўстонобод” МФЙда “Долзарб 40 кунлик” доирасида дарахт кўчатларини экиш тадбири ўтказилди
02.
04. 2022
15:23
3893
News

Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги “Бўстонобод” МФЙда “Долзарб 40 кунлик” доирасида дарахт кўчатларини экиш тадбири ўтказилди

 Тадбирда Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов иштирок этиб, Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси юртимизда яшил ҳудудларни кўпайтиришдек эзгу мақсадларга хизмат қилишини, ушбу хайрли ташаббусни самарали амалга оширишда, экилаётган дарахт ва бута кўчатларини сақлаш ва парвариш қилишда маҳалла фаолларининг ҳам ҳиссаси катта ўрин тутишини таъкидлади.

Давлат экология қўмитаси ва Тошкент шаҳар Экология бошқармаси масъуллари, маҳалла аҳли ва фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбир давомида маҳалла ҳудудига 300 туп манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Давлат экология қўмитаси раиси майдончада ўйнаб юрган болакайларга футбол тўплари совға қилди.

Useful resources