Маълумки, 2022 йил 24-26 март кунлари пойтахтимизда Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди. Ушбу форумда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ва янги полигонлар қуриш» лойиҳасини амалга ошириш учун кредит шартномаси имзолангани ҳам муҳим жиҳатлардан бири бўлди.
Таъкидлаш керакки, ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ–4291-сон қарори ижросидан келиб чиқиб амалга оширилмоқда.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 120 млн. АҚШ долларини ташкил этади.
Лойиҳа доирасида:
– замонавий талаблар асосида 6 та (Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар, Тўрткўл, Қораўзяк, Қўнғирот туманларида ҳамда Хоразм вилоятининг Боғот ва Қўшкўпир туманларида) янги полигонларни ташкил этиш;
– 14 та ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли, Амударё, Беруний, Элликқалъа, Қонликўл, Мўйноқ, Чимбой, Тахтакўпир туманларида ҳамда Хоразм вилоятининг Гурлан, Янгибозор, Хива, Хонқа, Янгиариқ, Ҳозарасп туманларида) чиқиндиларни қайта юклаш станцияларини қуриш ва уларни 28 та махсус техника ҳамда 56 та 60 м3 ҳажмдаги контейнерлар билан таъминлаш;
– янгидан ташкил этилган полигонларда 6 та чиқиндиларни компост қилиш жойларини ташкил этиш ва 1 та полигонда органик чиқиндилардан биологик газ олиш ҳамда 6 та чиқиндиларни саралаш, 2 та тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилувчи ускуналарини ўрнатиш;
– янгидан ташкил этилган полигонлар учун 6 та компактор (зичлагич) ва бошқа турдаги 24 та махсус техникалар билан таъминлаш кўзда тутилган.
Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари (ТИА) Словения Республикасининг «CECT» компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан экспертизадан ўтказилган.
Бир сўз билан айтганда, мазкур кредит шартномасининг имзолангани ҳам Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумида эришилган ижобий кўрсаткчилардан бири бўлди.
- News
- About Ministry
- Fundamentals of legal activity
- Functions and duties of the committee
- History of the Committee
- Administration
- Committee structure
- Announcements and tenders
- Youth policy
- Vacancies
- Performance Indicators
- Public Council
- Board of Committee
- International Relations
- E-government
- Spirituality and Education
- Anti-Corruption
- Green University
- Activity
- Documents
- Open data
- Information Service
- Services
- Contacts
- COP14
Useful resources