Жиззах вилояти. Айдаркўлда тозалик тадбири давом этмокда
08.
09. 2021
14:19
4998
Econadzor

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 24 августдаги видеоселектор йиғилишда белгиланган вазифаларни ижросини амалга ошириш бўйича Жиззах вилояти ҳам амалий ишлар бошлаб юбориляпти. Айниқса, Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудларида экологик барқарорликни сақлаш, ҳудуднинг тозалиги ва хушманзаралигини асраб қолиш мақсадида мавжуд назорат пунктларида тозалаш, ободончилик тадбирлари амалга оширилиб, назорат ҳар доимгидан кўра кучайтирилмоқда.

Айдар-Арнасой кўллар тизими 1- давлат экологик назорат пункти раҳбари Нарзулло Мусаевнинг айтишича, 1-пункт ҳудудида куни кеча тозалик тадбири ўтказилган. Назорат пункти раҳбарининг ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбирда давлат инспекторлари билан биргаликда шу ерлик тадбиркорлар, балиқчилар ҳам фаол иштирок этишди.

- Айдар-Арнасой кўллар тизими табиатнинг буюк туҳфаси, уни асраб-авайлаш, сув ости, сув усти ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш барчамизнинг бурчимиздир. Шундай экан бу ерни тоза ва озода сақлаш учун барчамиз жавобгармиз, - дейди гуруҳ раҳбари Нарзулло Мусаев.

Шу куни кўл атрофи турли чиқиндилардан тозаланди, атрофга сочилган тўр қолдиқлари йиғиб чиқилди ҳамда балиқчи ва тадбиркорлар ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Useful resources