Жиззах вилояти. Эконазорат: дарахтлар давлат мухофазисида
28.
07. 2021
11:25
4470
Econadzor

Жиззах вилояти. Эконазорат: дарахтлар давлат мухофазисида Жиззах вилояти Экология бошқармасига келган мурожаатда Ш.Рашидов тумани "Ғозғонтепа" МФЙдан кесиб ўтувчи Жиззах-Зарбдор йўли бўйидаги ....

Жиззах вилояти Экология бошқармасига келган мурожаатда Ш.Рашидов тумани "Ғозғонтепа" МФЙдан кесиб ўтувчи Жиззах-Зарбдор йўли бўйидаги 3 туп қайрағоч дарахтини кесишга рухсат сўралган эди. Аммо бошқарма томонидан чиқарилган тегишли хатга асосан ушбу дарахтларни кесишга рухсат берилмаган. Шунга қарамасдан, Жиззах шаҳар "Сайҳон" МФЙда яшовчи фуқаро Й.Ж. ўзбошимчалик билан 1 туп қайрағоч дарахтини кесиб, кундаков қилаётган пайтида Ш.Рашидов тумани давлат инспекторлари томонидан аниқланди.

Фуқаро Й.Жга нисбатан энг кам иш ҳаққининг 10 баробари миқдорида жарима ва 51 млн 450 минг сўм миқдорда табиатга етказилган зарар белгиланди. Ҳозирги кунда қарзни ундириш учун ҳужжатлар судга юборилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Useful resources