«Orakchi Group» турк компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди
16.
02. 2022
09:57
3715
Тадбирлар

Давлат экология қўмитасида «Orakchi Group» турк компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Мазкур компания машинасозлик саноатида Туркиядаги йирик ишлаб чиқарувчи корхоналардан бири ҳисобланади.

Учрашув давомида иккала томон компания томонидан ишлаб чиқарилаётган махсус техникалар, чиқинди ташиш техникаларини мамлакатимизга олиб келиш, санитар тозалаш ҳамда ободонлаштириш ишларига жалб қилиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари, Давлат экология қўмитаси томонидан давлат хусусий шерикчилик тамойили асосида ҳудудларни ободонлаштириш, маиший чиқиндиларни аҳолидан олиб чиқиш, чиқиндиларни саралаш ҳамда қайта ишлаш таклифига «Orakchi Group» компанияси катта қизиқиш билдирди.

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар