Ўзбекистон флорасининг ноёб вакили Халқаро Қизил рўйхатга киритилди
18.
12. 2021
12:42
3764
Эконадзор

Бухоро молуселласи дунё бўйича фақатгина Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳудудида ўсиши айтилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти олимлари Ўзбекистон флорасининг ноёб вакили Moluccella bucharica (B. Fedtsch.) Ryding реликт ва эндемик турини Турларни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг (IUCN) Қизил рўйхатига “бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида” (“critically endangered”) мақоми остида киритган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси хабар бермоқда.

Таъкидлаш жоизки, ушбу иш ўзбекистонлик ботаник олимлар томонидан камёб турларни халқаро қизил рўйхатга киритилиши бўйича дастлабки натижа ҳисобланади, дейилади хабарда.

Бухоро молуселласи дунё бўйича фақатгина Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳудудида ўсиши айтилмоқда.

Хабарда айтилишича, ярим аср давомида тур популяцияси 79 фоизга қисқариб кетган. Бугунги кунда ушбу камёб турнинг табиатдаги умумий сони 600 га ҳам етмайди.

Олимларнинг таъкидлашича, тур популяциясининг қисқариб кетишида кучли антропоген таъсир ва экологиянинг кескин ўзгариб бораётганлиги сабаб бўлмоқда.


БАШОРАТ ОТАЖОНОВА,
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока»
газеталари таҳририяти»

Манба: https://yuz.uz/news/ozbekiston-florasining-...

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар