С5+1 формати иштирокчи мамлакатларининг экология ва атроф-муҳит масалалари бўйича масъул вазирлик/идоралари раҳбарлари учрашуви
17.
09. 2021
09:40
4693
Янгиликлар

2021 йил 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Давлат экология қўмитаси раисининг ўринбосари Жусипбек Казбеков бошчилигида “С5+1” (АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари) формати иштирокчи мамлакатларининг экология ва атроф-муҳит масалалари бўйича масъул вазирлик/идоралари раҳбарлари учрашувида иштирок этди.

Учрашув AҚШ президентининг иқлим бўйича махсус элчиси Джон Керри ва Давлат котибининг океанлар ва халқаро экология ва илмий масалалар бўйича ёрдамчиси, элчи Марсия Берникут раислиги остида онлайн тарзда ўтказилди.

Дж. Керри “C5+1” формати иштирокчи давлатларини Буюк Британиянинг Глазго шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича 26-томонлар конференцияси доирасида Глобал метан мажбуриятига қўшилиш орқали AҚШнинг ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Малумот учун: Имзоловчилар 2030 йилга қадар барча соҳаларда глобал антропоген метан чиқиндиларини 2020 йил даражасидан камида 30 фоизга камайтиришга биргаликда ҳаракат қилиш мажбуриятини оладилар, бу эса глобал исишнинг 2050 йилга бориб 0,2 даражага ошишини олдини олишга ёрдам беради.

Учрашувда томонлар Париж битимига мувофиқ янгиланган Миллий миқёсда белгиланган ҳиссаларни тақдим этишга келишиб олдилар, "C5+1" платформаси доирасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга содиқликларини тасдиқладилар, қайта тикланадиган энергия, минтақавий интеграция, метанни камайтириш каби соҳаларда келажакда тоза энергияга эришиш ва бу ўзгаришлардан энг кўп зарар кўрадиганган жамоалар учун иш жойларини яратиш бўйича ҳамкорлик қилиш салоҳияти мавжудлигини таъкидлаб ўтишди.

 

• Joint Statement of the C5+1 on Addressing the Climate Crisis

Манба: https://www.state.gov/joint-statement-of-the-c51-on-addressing-the-climate-crisis/

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар