Наманган вилояти. Тунги эконазорат кучайтирилмоқда
07.
09. 2021
16:56
4298
Янгиликлар

Жорий йилнинг 6 сентябр куни Наманган вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Наманган вилояти ИИБ ходимлари томонидан Наманган шаҳри бўйлаб ўтказилган ҳамкорликда экологик назорат рейд тадбирлари давомида белгиланмаган жойларга маиший ва қаттиқ чиқиндиларни жойлаштирган 10 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилди.

Бундан ташқари, 6 нафар вояга етмаган ёшларга огохлантиришлар берилиб ота-оналари билан тушинтириш ишлари олиб борилди.

Рейд тадбирлари давомида белгиланмаган жойларга ташланган турли хилдаги чиқиндилар «Наманган Мусаффо иқлим» МЧЖ техникалари ёрдамида бартараф қилинди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар