18.
01. 2021
16:33
6011
Янгиликлар
2021 йил 18 январь куни Давлат экология қўмитаси раиси А. Максудов Жиззах вилоятида хизмат сафарида бўлди. Сафар доирасида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурларининг бажарилиши билан танишиб чиқди.
Шу билан бирга Жиззах шаҳридаги Чиқиндиларни қабул қилиш ва қайта ишловчи корхона ҳамда ташкилотларнинг иш фаолиятини ўрганиш мақсадида тузилган ишчи гуруҳ иши билан танишиб, тегишли вазифаларни белгилади.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати