«Қадринг баланд бўлсин, она тилим» шиори остида учрашув
15.
10. 2020
18:58
5777
Янгиликлар

Давлат экология қўмитасида 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н. Обломурадов кириш сўзи билан очиб берди. Шунингдек, тадбирда филология фанлари доктори, профессор Нишонбой Ҳусанов, таниқли журналист Раҳимбой Жуманиёзов ҳамда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Эшқобил Шукур сўзга чиқиб ўзбек тилининг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида Давлат экология қўмитаси тизими ташкилотларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш, давлат тилини кенг тарғиб қилиш ишларида фаол иштирок этган бир қатор ходимлар Қўмитанинг махсус совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

«Қадринг баланд бўлсин, она тилим» шиори остида учрашув

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар