Бугун, 19 апрель куни "Давлат экологик экспертизаси маркази" ДУКда Жаҳон банки ходимлари иштирокида "Атроф-муҳитга таъсирни стратегик баҳолаш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
20.
04. 2022
09:00
2918
Xalqaro hamkorlik

   Суҳбат давомида Жаҳон банки томонидан 2018 йил 1 октябрдан кучга киритилган Экологик-ижтимоий тамойиллар (ESF) ва ушбу тамойиллар асосида амалиётга татбиқ этилган Экологик ва ижтимоий стандартлар халқаро молия институтининг Барқарор ривожланиш йўлидаги фаолиятини янада мустаҳкамлаш, Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш сиёсати (IPF) ҳақида марказ мутахассисларига  тушунчалар бериб ўтилди.

   Давра суҳбати давомида келгусида Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини Жаҳон банкининг Экологик ижтимоий стандартлари билан уйғунлаштириш борасида ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга  келишиб олинди.

Foydali manbalar