Тагаев Икромжон Комилжонович – 1987 йили 29 сентябрда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида туғилган. 2014 йил Гулистон давлат университетини таъмомлаган. Маълумоти – олий, мутахассислиги – агрокимё ва агротупроқшунослик.
 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

2010-2014 йй. - Гулистон давлат университети талабаси.

2014-2015 йй. - Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли “Чўлқувар” қишлоқ врачлик пунктида менеджер.

2015-2015 йй. - Сирдарё вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Ер, тупроқ ҳамда чиқиндиларни бошқаришни назорат ва муҳофаза қилиш инспекцияси 1-даражали табиатни муҳофаза қилиш инспектори.

2015-2016 йй. - Сирдарё вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг давлат экологик экспертиза корхонаси етакчи мутахассис эксперти.

2016-2017 йй. - “Экологик меъёрлаштириш ва мониторинг маркази” давлат унитар корхонаси мутахассиси.

2017-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси “Экологик меъёрлаштириш ва мониторинг маркази” давлат унитар корхонаси Сирдарё филиали бошлиғи.

2017-2017 йй. - Сирдарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат Экологик экспертиза маркази бош мутахассис эксперти.

2017-2018 йй. - Сирдарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Атроф-муҳитнинг ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси.

2018-2019 йй. - Сирдарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Атроф-муҳитнинг ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи.

2019-2019 йй. - Сирдарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиқ ўринбосари.

2019-2020 йй. - Сирдарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари.

2020 й. - ҳ.в - Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция бошлиғи в.б.