Мухамедов Бобур Равшанович- 1989 йили 21 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. 2010 йил Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган. Маълумоти – олий, мутахассислиги – ҳуқуқшунос.
 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

1996-2006 йй. - Тошкент шахар Мирзо Улуғбек туманидаги 50-сонли мактаб ўқувчиси.

2006-2010 йй. - Тошкент Давлат юридик институти талабаси.

2010-2010 йй. - Қуролли Кучлар сафида сафарбарлик чақируви резервида хизматда.

2010-2011 йй. - Вақтинча ишсиз, ота-онасининг қарамоғида.

2011-2014 йй. - Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Тадқиқот марказининг котиб-иш юритувчиси, катта консультанти.

2014-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Тадқиқот марказининг йиғма ахборот-таҳлил бўлими етакчи консультанти.

2017-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Тадқиқот марказининг Суд фаолияти мониторингни, суд тизимини демократлаштириш ва мустақиллигини таъминлаш масалалари бўйича бўлими бош консультанти.

2017-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот иқтисодий ишларни юритиш соҳасида одил судлов муаммоларини ўрганиш бўлими етакчи консультанти.

2017-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг катта консультанти (ЎзР Олий судининг 14.02.2017 йилдаги 38-сонли буйруғи 3-даражали адлия маслаҳатчиси).

2017-2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси ИИВ Юридик таъминлаш бошқармаси, ташкилий-таҳлилий таъминлаш бўлими катта инспектори (катта лейтенант).

2018-2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси ИИВ Юридик таъминлаш бошқармаси, ҳуқуқий экспертиза бўлими бош юрисконсульти (катта лейтенант).

2018-2019 йй. - Ўзбекистон Республикаси ИИВ Юридик таъминлаш бошқармаси, ташкилий-таҳлилий таъминлаш бўлими бошлиғи (майор).

2019-2021 йй. - Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департаментининг Юридик таъминлаш бошқармаси, ҳуқуқий тарғибот ва инсон ҳуқуқларини химоялаш бўлими бошлиғи (майор).

2021 й. - ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Юридик бўлим бошлиғи.