Журақобилов Рустам Журақобилович - 1975 йили 14 февраль куни Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида туғилган. 1997 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги институтини таъмомлаган. Маълумоти – олий, мутахассислиги – иқтисодчи.
 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

1992-1997 йй. - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабаси.

1997-1998 йй. - Яккабоғ туманидаги Ж.Михлиев номли ширкат хўжалиги ёрдамчи ҳисобчиси.

1998-1999 йй. - Республика “Қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларига маслаҳат” аудиторлик ва ахборот хизмати кўрсатиш “Қашқадарё аудит информ” ҳудудий маркази катта ҳисобчиси.

1999-2000 йй. - Қашқадарё вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси 1-тоифали ҳисобчиси,

 иқтисодий таҳлил ва истиқболни белгилаш бўлими бошлиғининг ўринбосари.

2000-2004 йй. - Қашқадарё вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси иқтисодий ночор корхоналар билан ишлаш бўлими бошлиғи.

2004-2007 йй. - Қашқадарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари котибияти референти, етакчи мутахассиси.

2007-2008 йй. - Қашқадарё вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг иқтисодий

 масалалар бўйича биринчи ўринбосари (2007-2008 йй.- Ўзбекистон Республикаси

 Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси).

2008-2016 йй. - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари.

2016-2017 йй. - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш Йиғма бошқармаси бошлиғи.

2017-2019 йй. - Чироқчи тумани ҳокими.

2019-2020 йй. - Қашқадарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири в.б.

2020 й. - ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Давлат хизматларини ривожлантириш бўлими бошлиғи.