Ҳайтбоев Воҳиджон Туманбоевич - 1967 йили 27 декабрда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган. 1992 йил Тошкент давлат университетини таъмомлаган. Маълумоти – олий, мутахассислиги - геолог-геохимик.
 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

1985-1992 йй. - Тошкент давлат университети талабаси.

1986-1988 йй. - Ҳарбий хизматда.

1992-1994 йй. - Наманган вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Аналитик назоратга ихтисослашган инспекцияси II-тоифали мутахассиси.

1994-1995 йй. - Наманган вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ишлаб чиқариш техника бўлими I-тоифали мутахассиси.

1995-1998 йй. - Наманган вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ишлаб чиқариш техника бўлими етакчи мутахассиси.

1998-2001 йй. - Наманган вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти ва уни ташкил этиш бўлими бошлиғи.

2001-2010 йй. - Наманган вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ишлаб чиқариш техникавий бўлими бошлиғи.

2010-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти ва уни ташкил қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

2017-2020 йй. - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи ўринбосари в.б.

2020 й. - ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи.