2021 йилнинг дастлабки сарҳисоби рақамларда
30.
12. 2021
16:34
4504
Эконадзор

Чиқиндиларни назорат қилиш соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар сони – 18 538 тани (2020 йилда 28 978 та), белгиланган жарима миқдори – 6 405 млн сўмни (2020 йилда 4 497 млн сўм) ташкил этган.

Аниқланган қонунбузарликлар 2020 йилга нисбатан 10 440 тага ёки 46 фоизга камайган, қонунбузарларга нисбатан белгиланган жарималар суммаси эса 912 млн сўмга ёки 117 фоизга ортган.

Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари республика бўйича ўртача кўрсаткич 1324 тадан тўғри келган бўлса, энг кўп аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари Самарқанд вилоятида - 2151 та, Андижон вилоятида – 1790 та, Фарғона вилоятида - 1755 та бўлса, энг кам аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари Навоий вилоятида – 686 та, Сирдарё вилоятида – 817 та, Бухоро вилоятида – 864 тадан тўғри келган.

2020 йилга нисбатан аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари Тошкент вилоятида 57 фоизга, Хоразм вилоятида 54 фоизга, Навоий вилоятида 48 фоизга камайган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы