Тадбиркорларни 6 та давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ҳамкорликда амалга оширишга таклиф этамиз!
22.
08. 2020
13:08
5131
Тендер

Чиқиндиларни бошқариш соҳасида умумий қиймати 12,6 млн АҚШ долл. бўлган 6 та давлат-хусусий шериклик лойиҳалари эълонга қўйилди.

Давлат экология қўмитаси томонидан маиший чиқиндилар билан ишлаш соҳасида Фарғона, Наманган, Бухоро ва Навоий вилоятларида жами 17 та туман, шаҳарларни ўз ичига олган, умумий қиймати 12,6 млн АҚШ долл. бўлган (970 минг доллардан 4,3 млн долларгача) 6 та давлат-хусусий шериклик лойиҳалари 45 кунлик эълонга қўйилди:

Фарғона вилоятининг Қўштепа, Олтиариқ ва Ёзёвон туманларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш кластер хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида бошқариш;

Наманган вилоятининг Мингбулоқ ва Наманган туманларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш кластер хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида бошқариш;

Наманган вилоятининг Наманган шаҳар ва Тўрақўрғон туманларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш кластер хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида бошқариш;

Навоий вилоятининг Учқудуқ, Томди ва Қизилтепа туманларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш кластер хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида бошқариш;

Навоий вилоятининг Навбахор, Конимех, Нурота ва Хатирчи туманларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш кластер хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида бошқариш;

Бухоро вилоятининг Когон, Қоровулбозор ва Бухоро туманларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш кластер хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида бошқариш.


Соҳага илк бора тадбиқ этилаётган ушбу лойихаларни амалга оширишда хусусий шерик сифатида иштирок этиш истаги бўлган тадбиркорлик субъектларини таклиф қилади. Батафсил маълумотлар учун: https://pppd.uz/category/announcement/

Талабгорларни давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишидан ўзаро манфаатли битим доирасида фаолият кўрсатишга таклиф этамиз!

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар