Соҳада жамоатчи иснпекторларга гувоҳномалар топширилди
08.
07. 2020
16:57
5191
Янгиликлар

Давлат Экология қўмита ташаббуси билан Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда ходимлар малакасини ошириш ўқув-маркази ҳамкорлигида соҳада яна бир хайрли ишга қўл урилди. Яъни, жойларда қонун бузилиш ҳолатларини ўз вақтида бартараф этилиши юзасидан жамоатчи инспекторлар фаолиятини йўлга қўйиш механизми шакллантирилмоқда. Республика миқёсида жами 7 мингга яқин жамоатчи инспекторлар бепул ўқитилиб, малакали мутахассислар томонидан соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар дарс жараёнида батафсил тушунтирилди.

Давлат Экология қўмитаси раиси Шавкат Абдуразаков жамоатчи инспекторларга шахсан ўзи сертификат ва махсус гувоҳномаларни топширар экан, табиат муҳофазаси соҳасида жамоатчиликнинг ўрни ва афзалликлари хусусида батафсил тўхталиб ўтди.

Биргина Тошкент шаҳрининг ҳар бир маҳалласидан танлов асосида бир нафардан жамоатчи инспекторлар танлаб олиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар