Тошкент. Экорейд тадбири давом этмоқда.
07.
07. 2020
20:30
4805
Янгиликлар

Пойтахтимизнинг Сергели тумани жанубий саноат ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналари томонидан маиший, қурилиш ва саноат чиқиндиларини жойлаштириш ҳамда утилизация қилишда амалдаги меъёрий талабларга риоя этилиши юзасидан ўрганишлар давом этмоқда.

Махсус ишчи гуруҳининг ўрганишлари жараёнида корхона ва ташкилотлар томонидан чиқиндиларни жойлаштиришда бир қатор қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Ишчи гуруҳ жами 210 дан ортиқ корхона ва ташкилотларда ўрганишлар олиб бориб, шундан 130 га яқин корхоналар ҳамда 20 нафар жисмоний шахслар томонидан қонун бузилиш ҳолатига йўл қўйилганлиги аниқланди. Уларнинг қарийиб 80% жойида бартараф этилиб, қолганларига қонунчилигимизда белгиланган тартибда маъмурий чоралар кўрилди.

Ҳурматли тадбиркорлар ва шаҳримиз аҳолиси атроф-муҳит муҳофазасини асраш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир, она табиатимизга нисбатан асло бефарқ бўлманг!

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар