Давлат экология қўмитаси Бўстонлиқ туманида рейд тадбирларини ўтказмоқда
07.
07. 2020
13:05
5456
Эконадзор

Бугунги кунда мавжуд долзарб муаммоли масалалар, хусусан биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш, браконьерликка қарши кураш, ноқонуний чиқиндихоналарнинг юзага келиши, ноқонуний қум-шағал қазиш, саноат ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти, ноқонуний супаларнинг (тапчан) қурилиши ва бошқа атроф муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилик талабларининг бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва тегишли чоралар кўриш мақсадида ишчи гуруҳлар тузилиб, 2020 йил 7 июль куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига рейд тадбирларини ўтказиш учун чиқди.

Хусусан рейд давомида Чорвоқ сув омбори муҳофаза минтақасида ноқонуний ўрнатилган 8 та супа, Чорвоқ ҳудудида «Сағбон» номли овқатланиш шахобчаси атрофида, шунингдек, Юсуфхона қишлоғи ҳудудидаги «Наврўз» дам олиш маскани атрофи сув муҳофаза минтақасида юзага келган ноқонуний чиқиндихона аниқланиб, бартараф этилди, ҳуқуқбузар шахсларга қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилди.

Рейд давом этмоқда.
 

 

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар