27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот ходимлари куни муносабати билан учрашув
26.
06. 2020
17:18
5471
Янгиликлар

Бугун Давлат экология қўмитасида 27 июньМатбуот ва оммавий ахборот ходимлари куни муносабати билан учрашув ташкил этилди.

Ўз навбатида Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Н.Обламурадов матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишда фаол иштирок этган бир гуруҳ журналистларни касб байрамлари билан табриклади.

Учрашув давомида журналистлар соҳада амалга оширилаётган ишлар, хусусан, ишлаб чиқариш корхоналари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга медиатурлар ташкил этиш, тадбиркорлик субъектлари томонидан дарё ўзанларини тозалаш, қум шағал конлари ва қайта ишлаш корхоналарида ўтказиладиган рейдларда иштирок этиш таклифларини баён этдилар.
 

 

 

 

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар