Табиатни муҳофаза қилиш учун халқаро молия ташкилотлари жалб этилмоқда
22.
06. 2020
18:48
7556
Янгиликлар

2020 йил 22 июнь. Давлат экология қўмитаси раиси Шавкат Абдуразаков ва БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (FAO) Марказий Осиё бўйича минтақавий координатори Виорел Гуту ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида Глобал экологик жамғарма томонидан Ўзбекистон учун умумий қиймати 6,75 млн АҚШ долларига тенг бўлган - «Табиий ресурсларни барқарор бошқариш, ердан фойдаланиш ва деградацияга учраган экотизимларни тиклаш» лойиҳаси маъқулланганлиги маълум қилинди.

Мазкур лойиҳа Давлат экология қўмитаси ҳамда ФАО ўртасидаги илк лойиҳа бўлиб, унинг доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида ердан фойдаланиш ва деградацияга учраган экотизимларни тиклаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш тадбирларини амалга ошириш белгиланган.

Мулоқот якунида иккала томон ўзаро самарали ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, соҳа бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.


 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар