Термизда Қизил китобга киритилган ноёб қушнинг қанотларини кесиб, уйида сақлаётган шахс аниқланди
22.
06. 2020
09:52
5368
Эконадзор

Ўзбекистон Республикаси ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ва Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари Термиз туманида Ўзбекистон Республикаси Қизил Китобига киритилган Қирғий бургут ёввойи қушининг қанотларини кесиб, уйида сақлаётган шахсни аниқлади.

Дастлабки суриштирув чоғида Термиз тумани Гулбаҳор маҳалласида яшовчи Ғайрат Нуралиев тутқунликда ноқонуний сақлаётган ноёб ёввойи қуш учиб кетиб қолишининг олдини олиш мақсадида унинг қанотларини кесиб ташлагани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан қонуний тўхтамга келингунча қанотлари кесилган бургут сақлаш ва парваришлаш учун Термиз ҳайвонот боғига топширилди.
 


Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

Манба: http://uza.uz/oz/society/termizda-izil-kitobga-kiritilgan-...

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар