Тошкент вилояти: Дарё ва сойлар бўйидаги ноқонуний қурилмалар бузилмоқда
28.
05. 2020
18:17
5096
Эконадзор

Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонуни 41-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги сув муҳофазаси минтақасига 50 метр яқин қурилган 2 та молхона бузиб ташланди.

Фуқаро Хасанов А.га нисбатан МЖтКнинг 72-1 моддасига мувофиқ 669 000 сўм жарима белгиланди.
 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар