Фарғона вилояти: Давлат экология қўмитаси раиси «Ёзёвон чўллари»да ўрганиш ишларини олиб борди
25.
05. 2020
13:48
4888
Эконадзор

Давлат экология қўмитаси раиси Ш. Абдуразаков жорий йил 25 май куни «Ёзёвон чўллари» табиат ёдгорлигида бўлиб, ўрганиш ишларини олиб борди.

Эслатиб ўтамиз, Давлат экология қўмитасининг «Ёзёвон чўллари» табиат ёдгорлиги ҳудудидан саноат усулида қум қазиб олиш бўйича Ўзбекистон Қизил китобига киритилган кўплаб ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг камайиб кетишига ҳамда мазкур ҳудудда ер ости сизот сувлари кўтарилишига сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда ушбу ҳудудда қазиш ишларини олиб бормаслик юзасидан хулоса берилиб, ҳудуд қатъий назоратга олинган эди.

Ўрганиш давомида Давлат экология қўмитаси раиси «Ёзёвон чўллари» табиат ёдгорлиги ҳудудида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси турларининг сақланиши, кўпайтирилиши ва тикланишига таҳдид соладиган фаолиятга йўл қўймаслик юзасидан назорат ишларини кучайтириш чора-тадбирлари белгиланди. Шунингдек, Қўмита Фарғона вилояти бошқармасига мазкур масала юзасидан тегишли вазифалар берилди.
 

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар