Морхўр (Capra falconeri) Ўзбекистон ва халқаро қизил китобга киритилган ноёб жонивор
21.
05. 2020
14:04
8401
Янгиликлар

Морхўр – бурама шохли тоғ эчкилари уруғига мансуб сут эмизувчи жонивор. Гавдасининг узунлиги 170 сантиметр, бўйи яғринидан 90 сантиметрга, вазни 90 килограммга яқин. Шохлари пармага ўхшаш буралган. Жуни жигарранг, баъзан оқиш. Эркакларининг бўйни ва кўкрагида узун жунлари бор. Шимолий-Ғарбий Ҳиндистон, Жанубий-Шарқий Эрон ва Афғонистонда тарқалган. Ўзбекистонда Кўҳитанг ва Боботоғда учрайди. Қоя тошли тик тоғ ён бағирларида яшайди.

Ўзбекистон ва халқаро қизил китобга киритилган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар