Халқаро сайғоқлар куни
05.
05. 2020
11:01
6219
Тадбирлар

Халқаро сайғоқлар куни

Ҳар йили май ойининг биринчи ҳафтасида Халқаро сайғоқлар куни кенг нишонланади. Ўзбекистонда мазкур сана 5 май куни нишонланади. Бу сана бежиз танланмаган бўлиб, айнан мазкур сана атрофида сайғоқ боласи дунё юзини кўради. ....

Ҳар йили май ойининг биринчи ҳафтасида Халқаро сайғоқлар куни кенг нишонланади. Ўзбекистонда мазкур сана 5 май куни нишонланади. Бу сана бежиз танланмаган бўлиб, айнан мазкур сана атрофида сайғоқ боласи дунё юзини кўради.

Ер шарининг атиги беш ҳудудида сайғоқлар яшайди. Шулардан бири Устюрт кенгликларидир. «Қизил китоб»га киритилган сайғоқлар ҳудуд экотизимини сақлашда муҳим аҳамият касб этиб, чўлларнинг асл табиий мувозанатини барқарорлаштириш учун хизмат қилади.

2020 йилда «Экомактаб» ННТ ташкилоти Сайғоқ кунига бағишлаб улғайиб келаётган ёш авлод ўртасида смартмобни ишга туширдилар.
 


 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар