Бугун 22 апрель — Бутунжаҳон Ер куни!
22.
04. 2020
14:03
6733
Янгиликлар

Маълумки, Ер сайёраси вужудга келганига қарийб тўрт ярим миллиард йил бўлган. Унинг 29 фоиздан ортиқроғи қуруқликка, қолган қисми эса денгиз ва океанларга тўғри келади. Ишлов бериладиган майдонлари эса бор-йўғи 11 фоизни ташкил қилишига қарамасдан, инсонлар учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг 88 фоизини етиштириб беради. Лекин, Она заминимизда кечаётган зиддиятли жараёнлар ер тузилмасини тобора ўзгартириб юбормоқда.

Ер муаммоларига инсониятнинг эътиборини қаратиш мақсадида 1970 йилдан бошлаб ҳар йили 22 апрель куни жаҳондаги барча мамлакатларда турли тадбирлар ва акциялар ўтказилади. Шу боис, БМТ Бош Ассамблеяси 22 апрель санасини Бутунжаҳон Ер куни деб эълон қилиб, уни нишонлашга қарор қилди.

Шу куни турли мамлакатларда инсонларни сайёрамиз ягоналигини ҳис этиш, барча кучларни дунёда хавфсизликни таъминлаш, халқаро тинчликни сақлаш ва барча инсонларнинг ягона уйи ҳисобланган Ерни ҳимоя қилишга чорлайди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар