Ҳисобчиларга кўмак: Тошкент шаҳар экология бошқармаси томонидан «E-Ekologiya.uz» веб-портали ишга туширилди
03.
04. 2020
14:43
5362
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги «Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 820-сонли қарорига кўра, Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида», «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида мазкур қарор қабул қилинган эди.

Қарорнинг 1-иловаси билан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартибини белгилайди.

Ҳозирги республикадаги ҳукумрон эпидемиологик ноҳуш вазиятдан келиб чиқиб, ҳамда ҳўжалик юритувчи субъектларга яқиндан кўмаклашиш мақсадида Тошкент шаҳар экология бошқармаси томонидан «E-Ekologiya.uz» веб-портали ишга туширилди. Мазкур порталдан фойдаланиш тартибини рус тилидаги ҳаволадан олишингиз мумкин.

Шу ўринда, таъкидлаш жоизки, масофадан – уйдан туриб ишлаш режимига ўтказилган корхона ва ташкилотлар учун компенсация тўлов ҳисоб-китобларини текшириш ва тасдиқлаш фақат электрон портал «www.e-ekologiya.uz» орқали амалга оширилди ва жорий йилнинг 1-чорагида 325 та ташкилотлардан киритилган маълумотлари бўйича онлайн равишда ҳисоб-китоб ишлари тўлиқ амалга оширилди.

Бу эса ўз навбатида, ўз ташкилотининг ҳар бир тийини учун жони ачийдиган масъулиятли ҳисобчиларимиз учун жуда қулайлик яратди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар