Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида Маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ва полигонларни қуриш лойиҳаси амалга оширилади
17.
03. 2020
15:39
5553
Янгиликлар

2020 йил 17 март куни Давлат экология қўмитаси раиси Шавкат Абдуразаков Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан учрашди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида Маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ва полигонларни қуриш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган мазкур лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятидаги мавжуд 41 та полигонлардан 33 таси рекультивация қилиниши ва замонавий талаблар асосида 8 тасини реконструкция қилиш, шу билан бирга чекка ҳудудларда 23 та янги мини полигонлар, 13 та чиқиндиларни қайта юклаш станциялари, 8 та чиқиндиларни компост қилиш жойлари, 8 та чиқиндиларни саралаш ускуналарини ўрнатиш учун 180 млн. АҚШ доллар миқдорида кредит маблағларини ажратиш кўзда тутилган.

Лойиҳани экологик ва ижтимоий томондан дастлабки баҳолаш ишларини ташкил этиш мақсадида Европа тараққиёт ва тикланиш банки буюртмаси асосида қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш полигонларининг экологик ва ижтимоий муҳитга таъсир даражасини баҳолаш учун Болгариянинг «Ecoline International Ltd.» компанияси танлаб олинди.

Болгариянинг «Ecoline International Ltd.» Мазкур компаниясининг мустақил экспертлари иштрокида жорий йилнинг 11-18 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилояти ҳудудида жойлашган маиший чиқинди полигонларини техник, экологик ва ижтимоий жиҳатдан баҳолаш бўйича ишлар олиб борилди.

Лойиҳани экологик ва ижтимоий томондан дастлабки баҳолаш ишларини ташкил этиш мақсадида Европа тараққиёт ва тикланиш банки буюртмаси асосида қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш полигонларининг экологик ва ижтимоий муҳитга тасъир даражасини баҳолаш учун Болгариянинг «Ecoline International Ltd.» компанияси танлаб олинди.

Учрашув давомида бу каби лойиҳаларни республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам амалга оширишга келишиб олинди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар