Ҳуқуқбузар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди
13.
02. 2020
10:27
5546
Янгиликлар

Республикада ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий қилинишига, профилактика тадбирларининг  олиб борилишига қарамасдан ҳудудларда дарахтларнинг ноқонуний кесилиш холатлари давом этмоқда.

Давлат экология қўмитаси Хоразм вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига «Ал-Беруний» ёдгорлик мажмуаси ёнида ноқонуний кесилган дарахт бўйича мурожаат келиб тушди.

Жорий йил 10 февраль куни Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари ҳолатни ўрганиб чиқди.

Ўрганиш давомида Урганч шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи топшириғига асосан бошқарма ишчилари томонидан   терак дарахтларининг ноқонуний кесганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳуқуқбузарлик юзасидан зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
 


Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар